Call-center: 1007

По общим вопросам: 232-10-07

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан

Мероприятия

Ғайрат ва шижоат соҳиби

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, қатор орден ва медаллар соҳиби, юртдошларимизнинг ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлган тажрибали ҳуқуқшунос Ботир Ҳамзаевич Калонов Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида таваллуд топган. У қутлуғ 75 ёшини қарши олди.

Ботир Ҳамзаевич Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида кўп йиллардан буён фаолият юритиб, мамлакатимизда эл-юрт тинчлиги, осойишталигини таъминлашдек, масъулиятли ҳамда шарафли вазифага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

У меҳнат фаолияти давомида 1965-1968 йилларда Қарши шаҳар прокуратураси катта терговчиси, 1968-1972 йилларда Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи, 1972-1981 йилларда Қарши шаҳар прокурори, 1981-1983 йилларда Қашқадарё вилояти партия қўмитаси маъмурий идоралар бўлими мудири, 1983-1987 йилларда Қашқадарё вилоят прокурори, 1987-1990 йилларда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари, 1990-1992 йилларда Сирдарё вилоят прокурорининг ўринбосари, 1992-2002 йилларда Навоий вилоят прокурори, 2002-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қонунчиликни мустаҳкамлаш муаммолари ва прокурор-тергов ходимлари малакасини ошириш Маркази директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ҳамда хўжалик ишлари бўйича ўринбосари каби қатор масъулиятли лавозимларда ишлаб, шарафли меҳнат йўлини босиб ўтди. Марказдаги фао­лия­ти даврида "Юридик фанлари номзоди" илмий даражасини олди.

Ботир Ҳамзаевич қаерда ва қайси лавозимда ишлашидан қатъи назар, ҳамиша билимдон ва самимий инсон сифатида жамоатчилик орасида ҳурмат қозонди. Меҳнатсеварлиги, талабчанлиги, адолатпарварлиги, ташкилотчилиги туфайли барчанинг эътиборига сазовор бўлди.

Ботир Калонов тинимсиз ва самарали меҳнатлари эвазига "3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси" даражали унвони, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист" фахрий унвони, "Ҳурмат белгиси" ордени ва қатор медаллар ҳамда кўплаб фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари орасида Ботир аканинг шогирдларини жуда кўплаб учратиш мумкин. Улар устозларининг эзгу ишларидан ибрат олиб, унинг ўгитларига амал қилган ҳолда ўз вазифаларини адо этишмоқда.

2005 йилдан ҳозирги кунга қадар Ботир Калонов Ўзбекистон прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўл­лаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Тиниб-тинчимас, серғайрат Ботир ака ушбу Марказнинг асосий ташкилотчиларидан бўлиб, умрини эл-юрт тинчлиги учун бахшида этган прокуратура фахрийларидан кунда-кунора хабар олишдан чарчамайди.

У юбилейларда, байрамларда фахрийларнинг уйларига совғалар билан кириб борганида уларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилади. Зеро, кўнгилларни обод этмоқлик фақат олижаноб ва олиҳиммат инсонларнинг ишидир.

"Инсонларга хурсандчилик улашиш, оғирини енгил қилиш — савоб иш. Аслида кекса авлод вакилларига шодлик бахш этиш учун кўп нарса керак эмас. Эътибор, ширин сўз, меҳру саховат уларнинг дилини обод этади", деган эди Ботир ака ёш мутахассислар билан учрашувларнинг бирида.

Ҳурматли Ботир Ҳамзаевич, таваллуд айёмингиз муборак бўл­син!

Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, хонадонингизга тинч­лик-осойишталик ва файзу барака тилаймиз!

Ғайрат ва шижоат Сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси жамоаси

28.01.2016

Источник: газета "Huquq"

Прокуратура Республики Узбекистан