Call-center: 1007

По общим вопросам: 232-10-07

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан

Мероприятия

Айёмингиз муборак!

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга, ҳуқуқий-амалий тажрибаси билан ёш ходимларни тарбиялашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, жамоатчилик эътиборига сазовор бўлган инсон, прокуратура фахрийси Жалол Исроилов қутлуғ 60 ёшни қарши олмоқда.

У иш фаолияти давомида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят прокуратуралари тизимида туман прокурорининг ёрдамчиси, туман прокуратураларида терговчи, катта терговчи, Тошкент шаҳар прокурорининг ёрдамчиси, Яшнобод ва Шайхонтоҳур туман прокурорларининг ўринбосари, Қуйичирчиқ туман прокурори лавозимларида самарали хизмат қилиб, шарафли меҳнат йўлини босиб ўтди.

Ишлаш жараёнида ижобий фаолият кўрсатиб, меҳнатсеварлик, изланувчанлик, адолатпарварлик, ташаббускорлик каби фазилатлари туфайли барчанинг ҳурмат-эътиборини, ишончини қозониб келди. Камтарлиги, фидойилиги, хизмат бурчига содиқлиги билан ҳамкасблари ҳурматига сазовор бўлди.

Жалол Исроиловнинг узоқ йиллик меҳнат фаолияти прокуратура раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланиб, бир неча маротаба рағбатлантирилди.

Ҳурматли Жалол Муратович, қутлуғ 60 ёшингиз муборак бўлсин! Сизга ва оила аъзоларингизга мус­таҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси
ва Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш
жамоатчилик Маркази

28.01.2016

Источник: газета "Huquq"

Прокуратура Республики Узбекистан