Call-center: 1007

По общим вопросам: 232-10-07

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан

Мероприятия

Айём муборак!

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга, ҳуқуқий-амалий тажрибаси билан ёш ходимларни тарбиялашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, жамоатчилик эътиборига сазовор бўлган инсон, прокуратура фахрийси Олим Муҳамедов табаррук 75 ёшни қарши олмоқда.

У иш фаолияти давомида Андижон шаҳар ва вилоят прокурорларининг ёрдамчиси, Республика Бош прокуратурасида бўлим прокурори ва бўлим бошлиғи лавозимларида самарали хизмат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш каби касбий вазифаларни бажаришга масъулият билан ёндашиб, хизмат бурчига содиқлиги билан ҳамкасблари ҳурматига сазовор бўлди.

Ишлаш жараёнида ижобий фаолият кўрсатиб, меҳнатсеварлик, изланувчанлик, адолатпарварлик, ташаббускорлик каби фазилатлари туфайли барчанинг ҳурмат-эътиборини, ишончини қозонди.

Олим Муҳамедовнинг узоқ йиллик меҳнат фаолияти прокуратура раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланиб, "Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ҳурматли Олим Муҳамедов, қутлуғ 75 ёшингиз муборак бўлсин! Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий тотувлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз!

03.03.2016

Источник: газета "Huquq"

Прокуратура Республики Узбекистан