Call-center: 1007

По общим вопросам: 232-10-07

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан

Мероприятия

Табаррук айёмингиз қутлуғ бўлсин!

30 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида прокуратура идораларида самарали фаолият юритган инсон, прокуратура фахрийси Бултак Усмонов қутлуғ 60 ёшни қарши олмоқда.

У фаолияти давомида Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоят прокуратуралари тизимида туман прокуратурасининг терговчиси, прокурор ёрдамчиси, Сардоба, Гулистон, Нарпай туман ва Жиззах шаҳар прокурори лавозимларида самарали хизмат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби касбий вазифаларни бажаришга масъулият билан ёндашиб, хизмат бурчига содиқлиги билан ҳамкасблари ҳурматига сазовор бўлди.

Меҳнатсеварлик, ташаббускорлик, самимийлик ва фидойилик каби фазилатлари билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари орасида эътибор қозонди.

Шогирдлари уни касб маҳорати сирларини сидқидилдан ўргатган тажрибали мураббий ва меҳрибон устоз сифатида қадрлашади.

Бултак Усмоновнинг кўп йиллик хизмат фаолияти ҳукуматимиз ва прокуратура раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 январдаги Фармонига асосан "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Ҳурматли Бултак Усмонов, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, хонадонингизга тинч­лик-осойишталик ҳамда фаровонлик тилаймиз!

24.03.2016

Источник: газета "Huquq"

Прокуратура Республики Узбекистан