Call-center: 1007

По общим вопросам: 232-10-07

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан

Мероприятия

Табаррук айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Элим деб, юртим деб яшаётган, ғайратли, шижоатли инсонлардан бири, прокуратура фахрийси Зайниддин Сайфутдинов табаррук 80 ёшни қарши олди.

У фаолияти давомида Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоят прокуратуралари тизимида туман прокуратурасининг терговчиси, прокурор ёрдамчиси, катта ёрдамчиси, вилоят прокуратурасида бўлим прокурори, Нурота, Хатирчи, Нарпай ва Қўшработ туман прокурори лавозимларида самарали хизмат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби касбий вазифаларни бажаришга масъулият билан ёндашди.

Иш жараёнида жамоа ходимларига нисбатан талабчан, ҳамфикр, ўз соҳасида ҳам, жамоат ишларида ҳам соғлом рақобатнинг яратувчиси бўлди.

Бугун сафимизга кириб келаётган ёш ҳуқуқшунос ходимлар уни амалий тажрибаси ва касб маҳорати сирларини сидқидилдан ўргатиб келаётган тажрибали мураббий, меҳрибон устоз сифатида юксак қадрлайди.

Зайниддин Сайфутдиновнинг узоқ йиллик хизмат фаолияти прокуратура раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланиб, бир неча маротаба рағбатлантирилди.

Ҳурматли Зайниддин Сайфутдинов, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, хонадонингизга тинчлик-осойишталик ҳамда фаровонлик тилаймиз!

24.03.2016

Источник: газета "Huquq"

Прокуратура Республики Узбекистан