Call-center: 1007

По общим вопросам: 232-10-07

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан

Мероприятия

Қутлуғ бўлсин!

Прокуратура органлари тизимида кўп йиллар фаолият юритган прокуратура фахрийси Каримбой Низомов табаррук 70 ёшни қарши олмоқда.

У Фарғона вилоят прокуратураси тизимида кўп йиллар меҳнат қилиб, фаолияти давомида Марғилон шаҳар прокуратурасида терговчи, Фарғона шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси, Қиргули туман прокурорининг ўринбосари, вилоят прокуратурасида бўлим катта прокурори, бўлим бошлиғи, Марғилон ва Фарғона шаҳар ҳамда Ёз­ёвон туман прокурорлари лавозимларида самарали хизмат қилди ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби касбий вазифаларни бажаришга масъулият билан ёндашди.

Самимийлик ва фидойилик каби фазилатлари билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари орасида ҳурмат қозонди. Шогирдлари уни тажрибали мураббий ва меҳрибон устоз сифатида қадрлашади.

Каримбой Низомовнинг узоқ йиллик меҳнат фаолияти ҳукуматимиз ва прокуратура раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланиб, "Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими" кўкрак нишони билан тақдирланган.

Ҳурматли Каримбой Низомов, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси 
ва Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш 
жамоатчилик Маркази

14.01.2016

Источник: газета "Huquq"

Прокуратура Республики Узбекистан