Call-center: 1007

По общим вопросам: 232-10-07

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан

Новости

МАҚСАД — САМАРАЛИ ИЖРОНИ ТАЪМИНЛАШ

Ҳар қандай давлат иқтисодий тараққиётининг барқарор ривожланишида солиқ сиёсатини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг олдига устувор вазифалар қўйилган бўлиб, департамент ходимлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши кураш, жиноятчиликнинг олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президентнинг фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорлари ва қонуности меъёрий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқ ва кўрсатмалари ижросини таъминлаш йўналишида фаолият олиб борилмоқда.

Мустақиллигимизнинг ўтган 26 йили давомида халқимизнинг онги, дунёқараши, ҳуқуқий маънавияти юксалди. Хусусан, ҳар бир фуқарода касбидан қатъи назар, дахлдорлик туйғуси шаклланиб, бефарқлик, бепарволик каби иллатлар чекинди. Эътироф этилаётган фикрлар эса фаолиятимиз давомида яққолроқ кўзга ташланади.

Департаментнинг Бухоро вилоят бош­қармаси томонидан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури ҳамда Ҳаракатлар стратегияси беш тамойили талаблари доирасида профилактик тадбирлар, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш, маҳалла ва қишлоқлар кесимида аҳоли билан учрашувлар ташкил этилиши самарали натижаларни бераётганлигига гувоҳмиз.

Бошқарма томонидан амалга оширилган ишларда асосий эътибор инсон манфаатларини таъминлашга, хусусан, аҳолининг ижтимоий ҳимоясига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини сўзсиз ва сифатли таъминлашга, профилактика самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик мақсадида ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтиришга, қонуний фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг манфаатларига зиён келтираётган "хуфиёна иқтисодиёт"нинг шаклланиш йўллари, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги турли кўринишдаги коррупция ҳолатларига барҳам бериб, тўсиқларни бартараф этишга қаратилди.

Қабул қилинаётган қонунлар ва бош­қа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, аҳамияти тўғрисида хабардор қилиш борасида 1917 та профилактика ва ҳуқуқий тар­ғибот ишлари амалга оширилди.

Тадбиркорларнинг эркин фаолият юритиши, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давлатимиз томонидан мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган бўлиб, ушбу йўналишда давлат ҳокимияти бошқарув органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, нодавлат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда хусусий сектор вакиллари — тадбиркорлар ҳимоясига оид 979 та очиқ мулоқот, учрашув ва тадбирлар ташкил этилди. Тадбирлар давомида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган 348 нафар фуқарога ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар берилди. Натижада 410 та янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, халқ билан ҳамнафас яшаш ва инсон манфаатларидан келиб чиқиб, ишларни ташкил қилиш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида 2468 та хонадонга ташриф буюриб, аҳоли билан мулоқот қилинди.

Шунингдек, бошқарма ва ҳудудий бўлимлар ходимлари томонидан жами 4971 нафар фуқаро, шундан 2777 нафари бошқарма ва бўлим бошлиқлари томонидан, 273 нафари эса бошлиқ ўринбосарлари томонидан қабул қилинди. Мазкур учрашувлар ҳамда очиқ мулоқотлар жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлардан келиб тушган муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиб келиниши натижасида 20 та савдо дўконининг терминал билан таъминланишига, 22 та хўжалик юритувчи субъ­ект­ларга ва фуқароларга 667 млн. 700 минг сўм кредит маблағи ҳамда 2 нафар тадбиркорга интенсив боғ яратиши учун ер ажратилишига эришилди.

Департамент органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 183 та жиноят иши қўзғатилди. 122 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан 1 млрд. 282 млн. сўмлик товар-моддий бойликлар олиб қўйилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони талабларига мувофиқ, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида олиб борилган таҳлилий тадбирлар натижасида 47 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида 9 млрд. 130,5 млн. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари аниқланган. Маълумотлар камерал назорат ўтказиш учун солиқ идораларига юборилди. Ўтказилган камерал назорат юзасидан хўжалик юритувчи субъектларга киритилган талабномалар асосида бюджетга ихтиёрий равишда қўшимча 4 млрд. 706 млн. сўм маблағ тўланилишига эришилди.

Хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлом рақобатни кучайтириш ва сифатсиз маҳсулотларнинг бозорларга кириб келишининг олдини олиш бўйича ўтказилган тадбирларда 51 та яширин ишлаб чиқариш цехи фаолиятига барҳам берилиб, 276 млн. сўмлик маҳсулот, хомашё ва ускуналар олиб қўйилди.

Қонунчиликда таъқиқланмаган фаолият тури билан яширин шуғулланганганларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш билан чегараланмасдан, қонун талабларини тушунтириш орқали амалий ёрдам кўрсатилди. Улар солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилиб, фаолиятига қонуний тус берилиши натижасида 85 та иш ўрни яратилди. Мазкур солиқ тўловчилар томонидан 1 млрд. 534 млн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 245,3 млн. сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланиб, бюджетга 234,7 млн. сўм қўшимча маблағлар тўланишига эришилди.

Содиқ Ачилов
СВОЖЖДЛҚК департаментининг
Бухоро вилоят бошқармаси
бошлиғи ўринбосари

Манба: “Ҳуқуқ” газетасининг 35-сони, 31.08.2017 йил 

31.08.2017

Медиатека

100047, г. Ташкент, улица Я.Гулямова, 39а.

Прокуратура Республики Узбекистан