Call-center: 1007

По общим вопросам: 232-10-07

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан

Новости

ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДА

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вакилларидан ташкил топган Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йилнинг 13-15 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ташкил этилган МДҲга аъзо давлатлар Солиққа оид тергов органлари раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи кенгашининг 19-йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этди.

Йиғилишга Россия Федерацияси ИИВнинг Қозон юридик институти ва «Нижегород» академияси, Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар академияси, МДҲ Ижроия қўмитасининг соҳавий органлари раҳбарлари таклиф этилди.

Тадбирни Кенгаш раиси — Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликга қарши курашиш давлат хизмати раиси З.Осмонов очиб берди. Йиғилишда сўзга чиққан Россия Федерацияси Ички ишлар вазири ўринбосари И.Зубов Россияда иқтисодий жиноятчиликнинг ҳар қандай шакли ва келиб чиқишига қарши курашиш борасида олиб борилаётган фаол чора-тадбирлар тўғрисида тўхталиб, кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан давлатларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминлаш учун имкон яратишда мазкур Кенгашнинг мувофиқлаштириш ролини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида МДҲ Ижрочи котиби К.Жусупбеков солиққа оид жиноятларни ўрганишда, ушбу соҳадаги таҳлилий фаолиятни такомиллаштиришда, ўзаро маълумот ва амалий тажрибалар алмашишда ҳамкорликнинг мувофиқлаштириш даражасини ошириш муҳимлиги юзасидан маъруза қилди.

Тадбир якунида фаолиятнинг муҳим йўналишлари юзасидан халқаро ҳамкорликни такомиллаштиришга хизмат қилувчи қарорлар қабул қилинди.

Саидаброр Гулямов,
Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК
департаменти бўлим бошлиғи

05.10.2017

Медиатека

100047, г. Ташкент, улица Я.Гулямова, 39а.

Прокуратура Республики Узбекистан