Call-center: 1007

По общим вопросам: 232-10-07

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан

Новости

ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, МХХ, ИИВ ва Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти вакиллари таркибидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси, 2017 йил 12-15 декабр кунлари Пекин шаҳрида (Хитой) ўтказилган «Пул маблағлари ва қимматликларни ўтказиш бўйича хизматлардан ноқонуний фойдаланиш» мавзуидаги минтақавий семинарда ҳамда молия разведка тузилмалари (МРТ) учрашувида иштирок этди.

Семинар БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бошқармаси (БМТ ГЖБ) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси томонидан Хитой пулларни ноқонуний ўзлаштиришга қарши курашишни таҳлил ва мониторинг қилиш Маркази (Хитой МРТ) билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этди.

Унда пуллар ва қимматликларни ўтказиш хизмати (ПҚЎХ), «Хавала» ва бошқа шундай хизматларни кўрсатувчи провайдерлар (ХБШХКП), ХБШХКПнинг жиноий йўл билан топилган пулларни ноқонуний ўзлаштириш ва террорчиларни молиялаштиришдаги роли, молиявий терговларни ўтказиш, пулларни ўзлаштириш босқичлари, савдо операцияларини ўтказиш ор­қали пулларни ноқонуний ўзлаштириш, пул оқимларини кузатиш, пулларни олиб қўйишда исботлаш имкониятлари, кузатув ва тинтув усуллари, далилларни баҳолаш ва замонавий тенденциялар каби масалалар кўриб чиқилди.

Семинар давомида иштирокчилар томонидан жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) «Пуллар ва қимматликларни ўтказиш бўйича хизматлар» ҳақида 14-Тавсиясини имплементация қилиш юзасидан миллий тажриба тақдим қилинди. Чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, Афғонистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон молиявий разведка хизматларининг минтақавий учрашуви ташкил қилинди.

Глеб Елизаров,
Бош прокуратура ҳузуридаги
СВОЖЖДЛҚК департаменти бўлим бош инспектори

Манба: «Ҳуқуқ» газетаси, № 52, 28.12.2017 йил

28.12.2017

Медиатека

100047, г. Ташкент, улица Я.Гулямова, 39а.

Прокуратура Республики Узбекистан