Call-center: 1007

По общим вопросам: 232-10-07

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан

Новости

ХАЛҚИМИЗ РОЗИЛИГИ — ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ!

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари барча соҳани ҳуқуқий тартибга солиш билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш имконини бермоқда.

Бу борада вилоят прокуратураси органлари томонидан олиб борилган назорат тадбирлари давомида асосий эътибор халқ билан мулоқотни очиқ йўлга қўйиш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлатнинг иқтисодий асосини янада мустаҳкамлаш, бозор муносабатларини тартибга солиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги қонунлар, Республика Президентининг фармон, қарорлари ва ҳукумат қарорлари ижросини тўлиқ таъминлашга қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 9 ойида барча соҳадаги қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар натижасига кўра 3435 тадан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди.

Бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлган меҳнат ва бандлик прокуратура органларининг доимий эътиборида бўлиб, бу борада ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича штаблар ташкил этилган ҳамда ҳар бир хонадон кесимида ишга жойлашишга муҳтож шахсларнинг рўйхати шакллантирилиб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда уларнинг бандлиги масаласи ҳал этилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига вилоят прокуратураси органларининг амалий ёрдами билан бўш иш ўринлари ҳамда янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан яратилган иш ўринларига жами 3221 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган. Шунингдек, вилоят бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган шахслар, шу жумладан, ўн тўрт ёшга тўлмаган ва ногирон болалари бор ёлғиз ота ёки оналарни, кўп болали оилалар ҳамда ногиронлар учун туман-шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан 4969 та квота иш ўринлари банд қилинган бўлиб, ўтган давр мобайнида 1662 нафар ижтимоий ҳи­моя­га муҳтож шахслар квота йўлланмалари асосида ишга жойлаштирилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 9 ойида туман-шаҳарларда 3046 та бўш иш ўринлари мавжудлиги аниқланиб, бугунги кунга қадар 753 та бўш иш ўринларига фуқароларнинг ишга жойлаштирилиши таъминланган.

Вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан кундалик назорат ўрнатилган.

Мазкур қарор талабларига мувофиқ, жорий йилнинг 27 сентябрь кунига қадар пенсия тўловлари ҳамда Учқудуқ, Томди, Конимех ва Нурота туманларидаги бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, ижтимоий нафақа тўловларининг тўлиқ хажмда, нақд пул шаклда берилиши таъминланди. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига биринчи даражали тўловларнинг тўланиши 100 фоизга бажарилган.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан ҳудудий пул-кредит сиёсати комиссияларининг савдо ҳамда хизмат кўрсатишнинг ҳақиқий аҳволидан келиб чиққан ҳолда, хўжалик юритувчи субъ­ект­ларга нақд пул топшириш режаси белгилаётганлиги аҳволи ўрганилиб, аниқланган қонун бузилишлар юзасидан айб­дор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар томонидан Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси ва тижорат банклари, солиқ, молия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг зиммасига пул муомаласини янада такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш, пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини қисқартириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш вазифалари юклатилиб, ҳозирда бу борада қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Марказий банкнинг вилоят бош бош­қармаси томонидан берилган маълумотларга кўра, 2017 йил сентябрь ойининг 1-30 кунларида вилоят бўйича банк кассаларига 91 млрд. 250 млн. сўмлик нақд пул тушуми тушган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойнинг шу даврига нисбатан 122 фоизга бажарилган.

Сентябрь ойида бу борада ўтказилган назорат тадбирлари давомида вилоят бўйича 396 нафар фуқаро давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги, 362 таси инкассация шартномаси тузмаганлиги, 126 таси назорат-касса машинаси, 95 таси терминал аппаратлари ўрнатмаганлиги аниқланиб, қайд этилган қонун бузилиши ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш ҳақида масъул идораларга топшириқлар берилди.

Ушбу йўналишда ўтказилган на-зорат тадбирлари натижасига кўра, 63 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида ваколатли идораларга 13 та тақдимнома киритилди.

Вилоятимизнинг иқтисодий ривожланиши, аҳоли турмуш даражасининг ўсиши ҳамда барқарор вазиятни таъминлашда тадбиркорлик ривожининг муҳим аҳамиятини эътиборга олган ҳолда, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини амалда таъминлаш борасида аниқ чоралар кўрилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ва тадбиркорлар эътиборига етказиш мақсадида прокуратура органлари томонидан 8368 нафардан зиёд тадбиркорлар ва давлат идоралари ходимлари иштирокида 272 та тар­ғибот тадбирлари ўтказилди.

Мазкур йўналишда олиб борилган назорат тадбирлари давомида 1039 нафар тадбиркорнинг муаммолари ҳал қилиниши таъминланди. Жумладан, тадбиркорлик субъектларининг 239 нафарига 18 млрд. 572 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилиши, 113 нафарининг коммуникация тармоқларига уланиши, 59 нафарига тўлов терминаллари ажратилиши, 44 нафарига лицензия олиб берилиши, 382 нафарининг рўйхатдан ўтказилиши, 19 нафарига ер ажратилиши, 624 нафарининг бошқа турли масаладаги муаммолари ҳал этилди.

Ушбу йўналишда кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 387 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, амалда жами 562 та янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, барча ҳудуд прокурорлари томонидан тадбиркорлар билан доимий учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Шунингдек, вилоят прокуратураси органлари томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида асосий эътибор фуқаролар ва юридик шахслар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ўз вақтида қабул қилиш, уларда келтирилган важларни тўлақонли текшириб, қонуний ҳал этилишини таъминлашга қаратилмоқда.

Шунингдек, вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ҳақида барча туман-шаҳар прокуратураларида маълумотлар базаси шакллантирилиб, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тўхтатиши сабаблари доимий таҳлил қилиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ижроси юзасидан ҳам мунтазам равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Вилоят бўйича 2017 йил 1 октябрь ҳолатига жами 632 та хусусийлаштирилган объектлар мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда бўш турган давлат мулки бўлмаган, шу жумладан, хусусийлаштирилган объектлар туман ва шаҳарлар кесимида аниқланиб, рўйхати шакллантирилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида мазкур йўналишда ўтказилган назорат тадбирлари давомида фойдаланилмасдан бўш турган 41 та хусусийлаштирилган объектларнинг давлат захирасига қайтарилиши таъминланиб, 7 нафар шахс­га нисбатан интизомий, 10 нафар шахс­га нисбатан эса маъмурий жавобгарликка оид ишлар қўзғатилди. Судларга 10 та даъво аризаси киритилди, ноқонуний ҳужжатларга нисбатан 4 та протест келтирилди.

Вилоятда 2017 йилда аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш мақсадида 1185 та уй-жой қурилиши белгиланган ва бугунги кунга қадар 959 таси қуриб битказилди. Ушбу йўналишда ўтказилган текширишлар натижаси бўйича 12 та маъмурий ишлар қўзғатилиб, 7,1 млн. сўмлик етказилган зарарлар ихтиёрий ундирилди, 3 та жиноят иши қўзғатилди.

Назорат тадбирларида асосий эътибор, фермер хўжаликларининг ҳуқуқларини ҳимоялаш, пахта ва ғалла экиладиган майдонларда агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши, ер ажратилишида суиистеъмолчилик, гидротехника, мелиорация иншоотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлатишда хўжасизлик, минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш масалаларига қаратилмоқда.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 мартдаги "Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижроси устидан назорат ўрнатилган. Хусусан, вилоятда мавжуд 134 минг 864 та аҳоли хонадонларининг экин экиш мумкин бўлган майдони 11 минг 405 гектарни ташкил этиб, шундан 1642 гектарга пиёз, 536 гектарга кўкат, 559 гектарга саримсоқ пиёз, 1170 гектарга сабзи, 2788 гектарга картошка ва 4822 гектарга бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши таъминланган.

Аҳоли хонадонларига экиш учун талаб этиладиган уруғлик, ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос мева кўчатлари, минерал ўғит ва инвентарларни етказиб бериш бўйича 45 та агрофирмалар ташкил этилган.

Бундан ташқари, вилоят прокуратураси органлари томонидан алоҳида эътибор вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, таълим сифатини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида вояга етмаганлар томонидан 16 та жиноят содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 тага камайган. Академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг дарсларга, ўқув машғулотлари ҳамда ишлаб чиқариш амалиётига тўлиқ қатнашиши устидан назорат кучайтирилиб, бу борада аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ижроси юзасидан вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва умумтаълим мактабларида ўтказилган текширишлар давомида бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, натижасига кўра, ваколатли идораларга 24 та тақдимнома киритилди, 266 нафар шахс маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди.

Жиноятчиликка қарши курашни ташкил этиш, тезкор-қидирув ва тергов ҳамда идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашларнинг 35 та йиғилиши ўтказилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига вилоятда умумий жиноятчилик 2017 йилнинг 9 ойида 2410 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41 тага камайишига эришилган.

Тезкор-қидирув фаолияти аҳволи таҳлил қилиниб, бу борада йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ва самарадорликни ошириш мақсадида туман-шаҳар прокурорларига танбеҳ юборилган бўлиб, ҳар ойда ҳудуд прокурорлари томонидан жойлардаги ИИБларга ёзма кўрсатмалар бериб борилмоқда.

СВОЖЖДЛҚК департаментининг вилоят бошқармаси томонидан 2017 йилнинг 9 ойида ўтказилган тадбирлар давомида 60 та яширин цехларнинг фаолиятига барҳам берилган, ноқонуний муомалага киритилган 97 минг 605 АҚШ доллари, 289 минг 789 Россия рубли, 256 минг 808 қозоқ тенгеси ва 659,1 млн. сўм пул маблағлари олиб қўйилган. Шунингдек, фаолиятини тўхтатган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган 241 та хўжалик юритувчи субъектларга амалий ёрдам кўрсатилиб, 299 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Ўтказилган тезкор-таҳлилий тадбирларда 179 та жиноят, 188 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари фош этилди. Бюджетга 18 млрд. 192 млн. сўм қўшимча маблағларнинг ҳисобланиши ва 11 млрд. 967,8 млн. сўми ундирилиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Бош прокурорнинг 2017 йил 30 майдаги 11-Ф-сонли фармойиши ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Электр-энергия бўйича 2017 йил 1 октябрь ҳолатида амалда қарздорликнинг 106,2 млрд. сўми ундирилиб, режа 121,7 фоизга бажарилган.

Табиий газ бўйича эса шу кунга қадар жами 17 млрд. сўм ундирилиб, режа 200,1 фоизга бажарилиши таъминланган.

Аниқланган ноқонуний уланишлар ва талон-торожликлар юзасидан сентябрь ойида электр энергияси бўйича 133 та ҳолатда 39 млн. 700 минг сўмлик зарар аниқланиб, 32 млн. 40 минг сўмлик қисми ундирилган. Табиий газ бўйича 21 та ҳолатда 8 млн. 730 минг сўмлик зарар аниқланиб, 5 млн. 843 минг сўмлик қисми ундирилган. Ушбу соҳада ўтказилган назорат тадбирлари давомида жами 150 тадан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган.

2017 йилнинг 9 ойида вилоят прокуратураси органларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 13486 та мурожаат келиб тушган. Шундан 9694 таси ёки 71,8 фоизи бевосита прокуратура органларида ҳал қилинган, 1349 таси қаноатлантирилган, 2032 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланган.

Вилоят прокуратурасига ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси орқали 2056 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 1527 таси бевосита вилоят прокуратураси маҳкамаси томонидан ҳал қилинган. Шундан 223 таси қаноатлантирилиб, 37 таси рад қилинган ва 1267 таси бўйича тушунтириш берилган.

Халқ қабулхонасидан прокуратура органларига жами 1317 та мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг 1210 таси қонуний ҳал қилиниб, шундан 166 таси қаноатлантирилган. 1035 тасига тушунтиришлар берилган ва 9 таси рад этилган. Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 263 дан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган.

2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳамда "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун" деган ғояни ҳаётга татбиқ этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, саломатлигини муҳофаза қилиш, турмуш тарзини янада яхшилаш, мавжуд муаммоларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва бартараф этилишини таъминлаш мақсадида 2017 йил 19 январда вилоят ҳокими, прокурори ва ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан қўшма фармойиш қабул қилинган. Мазкур қўшма фармойишга асосан аҳоли билан учрашувлар жадвали ишлаб чиқилиб, унга кўра, мутасадди корхона ва ташкилотлардан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ҳар бир маҳалла кесимида аҳоли билан мулоқотлар ўтказилиб, фуқароларга ижтимоий, иқтисодий ва бошқа масалаларда амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Аҳолининг ҳуқуқий билими, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ор­қали ҳуқуқбузарликка қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чоралар кўрилмоқда.

Бу борада 2017 йилнинг ўтган даврида жами 5089 та тарғибот тадбирлари ўтказилди, шундан оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар 1148 тани ташкил қилган.

Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ўтказилаётган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" тадбирларида вилоят, туман-шаҳар прокуратуралари томонидан вилоят телевидениесининг "Халқ билан юзма юз" кўрсатуви орқали жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 97 маротаба чиқишлар қилинди.

Вилоятнинг маҳалла фуқаролар йиғинлари, касб-ҳунар коллежлари, бошқа ташкилот, корхоналарида 512 маротаба фуқаролар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиб, уларнинг муаммоларини жойида бартараф қилиш чоралари кўрилиб келинмоқда.

Хидир КАРИМОВ
Навоий вилоят прокурори

19.10.2017

Медиатека

210100, г. Навои, улица С.Айни, 85.

Прокуратура Республики Узбекистан