Call-center: 1007

По общим вопросам: 232-10-07

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан

Новости

ҚОНУНИЙ ФАОЛИЯТ ТАРАҚҚИЁТГА ЕТАКЛАЙДИ

Сурхондарё вилоят прокуратураси органлари томонидан фермерликни қўллаб-қувватлаш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг бажарилиши борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан 2016 йил давомида фермер хўжаликлари томонидан 21,7 млрд. сўм қийматдаги техникалар сотиб олиш учун имтиёзли лизинг шартлари асосида маблағлар ўтказиб берилиб, бунинг эвазига 50 та юқори унумли тракторлар олиб берилди. 3981 та фермер хўжаликларига 49,5 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши, 1489 та фермер хўжаликларига 32,6 млрд. сўмлик суғурта товон пулларининг тўлаб берилиши таъминланди.

Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида ғалла ўримида қатнашган дон ўриш комбайнлари томонидан кўрсатилган хизматлар учун бир неча йиллардан буён тўланмасдан келинган 1,471 млрд. сўмлик дебитор қарзларнинг ундириб берилиши таъминланди.

Шунингдек, прокуратура аралашуви билан вилоят қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг 2,8 млрд. сўмлик иш ҳақлари тўлаб берилди. Шу жумладан, ҳудуд раҳбарларига 2016 йил давомидаги фаолиятлари учун жами 140 млн. сўм миқдоридаги иш ҳақларининг вилоят фермерлар кенгаши орқали тўлаб берилиши таъминланди.

Фермер хўжаликларининг пахта ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратилган имтиёзли кредитлардан қарздорликларини сўндириш мақсадида вилоят прокуратураси ташаббуси билан банкларнинг 15 нафар юрист-маслаҳатчилари, республика ва вилоят суд ижрочилари иштирокида гуруҳ тузилиб, фермер хўжаликларининг жами 1 млрд. 130 млн. сўмлик қарзи ундирилиб, 695,4 млн. сўмлик мол-мулклари хатланди. Банк ходимлари билан биргаликда ҳужжатлар белгиланган тартибда хўжалик судларига ва суғурта идораларига тақдим қилинган. Ушбу ҳужжатларда асосан вилоят хўжалик судининг суд буйруғи чиқарилиб, суғурта қопламаларини ундириш чоралари кўрилмоқда.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан ўтган давр мобайнида фермер хўжаликларига 518,8 гектар ер майдони олиб берилди. 1 млрд. 888,7 млн. сўмлик дебитор қарзларни ундиришда амалий ёрдам кўрсатилди. Ноқонуний равишда ажратилган 946 гектар ер майдонлари қайтарилиб, 12070,8 тонна минерал ўғит, 27768 тонна нефт, 87 дона қишлоқ хўжалиги техникалари, 37,6 млрд. сўмлик банк кредити, 7087,6 млн. сўмлик иш ҳақининг қонуний асосда ажратиб берилиши, 94 та фермер хўжаликларининг рўйхатдан ўтказилиши ва банк ҳисоб рақами очилиши таъминланди.

Бундан ташқари, вилоят "Сувоқава" давлат унитар корхонасига 2 млрд. сўм ичимлик тармоқларини таъмирлаш учун ажратилди ҳамда 195,7 млрд. сўм пенсия, нафақа ва биринчи даражали тўлов маблағлари тўлаб берилди.

Бу йўналишда ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган Термиз шаҳар ва Денов туман ДСИ раҳбарлари интизомий жавобгарликка тортилди.

Коммунал тўловларни ундириш юзасидан вилоят прокуратураси томонидан прокуратура, табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти корхоналари, СВОЖЖДЛҚК департаментининг вилоят бошқармаси ҳамда суд ижрочиларидан иборат гуруҳ тузилиб, 2 млрд. 618,6 млн. сўмлик коммунал тўловларнинг ундирилиши таъминланди.

Жорий йилнинг январь ойида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлаш мақсадида ўтказилган учрашувларда уларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида лойиҳалар ишлаб чиқилиб, мазкур лойиҳаларнинг ижроси юзасидан олиб борилган назорат тадбирларида 36 нафар тадбиркорлик субъект­лари ҳамда фуқароларга 376,1 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилишига, 6 та тадбиркорлик субъект­ига давлат экологик экспертиза хулосалари олиб берилишига ҳамда 2 та тадбиркорлик субъектининг узлуксиз электр таъминоти билан таъминланишига, 46 та янги иш ўринлари яратилишига кўмаклашилди.

Шу билан бирга, вилоятдаги 71 та саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш юзасидан ДАК "Ўзбек­энерго" АЖга хат киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижроси юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари натижаларига кўра, қўпол қонун бузилиши ҳолати юзасидан 4 та жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговда аниқланган 120 млн. 816 минг сўмлик етказилган зарарларнинг тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Бахтиёр ҚУРБОНОВ, 
Сурхондарё вилоят прокурорининг 
биринчи ўринбосари

Манба: «Ҳуқуқ» газетасининг 9-сони, 02.03.2017 йил

03.03.2017

Медиатека

190100, г. Термез, улица Тараккиёт, 34.

Прокуратура Республики Узбекистан