Call-center: 1007

По общим вопросам: 232-10-07

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан

Новости

ХАЛҚНИНГ ДАРДУ ТАШВИШИ БИЛАН ЯШАШ ОДАМИЙЛИК МЕЗОНИ

Мамлакатимизда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, турли соҳалардаги муаммоларни жойида амалий ҳал этишнинг самарали механизми йўлга қўйилди. Бунда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни тўлиқ рўёбга чиқариш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс "Йўл харитаси" ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш юзасидан Термиз туманининг барча ҳудудларида ишни ташкил этишнинг янги тизими асосида ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4 та сектор самарали фаолият кўрсатаяпти.

Таъкидлаш жоизки, туманда секторлар фаолиятини ҳар томонлама намунали ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамжиҳатликда иш олиб борилмоқда. Шу мақсадда деҳқон хўжаликларидан, томорқа учун ажратилган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича бошланган амалий ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Туман прокурори бошчилигидаги иккинчи секторга 26 минг 871 нафар аҳоли истиқомат қилаётган "Термиз", "Айритом", "Қуёшли юрт", “Амир Темур”, “Ш.Рашидов”, "Дўстлик", "Истиқлол", "Қорахон" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари киритилган бўлиб, сектор штаби тумандаги 28-умумий ўрта таълим мактаби биносида ташкил этилган. Ҳудудда 9 та мактаб, 6 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та коллеж, 6 та спорт иншооти, 1 та шифохона, шунингдек, 1 та қўшма корхона, 26 та саноат корхонаси, 163 та кичик бизнес субъекти фаолият юритиб келмоқда.

Мазкур секторга бириктирилган 8 та маҳалла фуқаролар йиғинида уйма-уй юриб, энг қуйи бўғин — маҳалладаги долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни жойида бартараф этиш, туман ва вилоят миқёсида ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар юзасидан таклифлар тайёрлаш, ҳар бир ҳолатни рўйхатга олиш дафтарларига қайд этиб боришга эришилмоқда. Шунингдек, ҳар бир фуқаронинг мурожаати сектор аъзолари томонидан қисқа муддатларда ўрганилиб, вақтида ҳал этилиши натижасида кўплаб оилавий, ижтимоий-маиший, меҳнат миграцияси, тадбиркорлик каби масалалар бевосита маҳалланинг ўзида ечимини топмоқда.

Бундан ташқари, ногирон ва ўзгалар кўмагига муҳтож оилаларга эътибор кучайтирилиб, уларнинг уйлари ҳашар йўли билан таъмирдан чиқарилди. 3 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 1 нафар меҳнат фахрийсига соғломлаштириш марказига бепул йўлланма берилди.

Сектор фаолияти нафақат юқоридаги муаммоларни ҳал этиш, балки ҳудудни комплекс ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, кўчаларга асфальт ётқизилиб, ичимлик суви таъминоти яхшиланаяпти. Мисол учун, ҳашар йўли билан туманнинг "Янгиариқ" ҚФЙ ҳудудидаги 3 та сув қувури таъмирланиб, ишга туширилди. Натижада 650 хонадоннинг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи таъминланди.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш борасида ҳам амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда. Жумладан, 610 нафар фуқарога чорвачилик, паррандачилик, шунингдек, иссиқхона ташкил этиш ва бошқа мақсадларда тижорат банклари билан ҳамкорликда имтиёзли ва микрокредитлар ажратиб берилиши таъминланди.

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш, аҳолининг ҳаёт даражасини оширишда секторлар фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўз навбатида, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани комплекс ривожлантиришнинг шакл ва усуллари тубдан такомиллаштирилмоқда. Ўтган давр мобайнида сектор томонидан 4 маротаба сайёр қабуллар ташкил этилди.

Президентимизнинг бундан буён ҳар бир раҳбарнинг кундалик фаолиятига ўша жойдаги аҳолининг ўзи баҳо беради, деган фикри халқ ичига кириб бориш учун жуда катта имконият бўлганини унутмаслигимиз, бундан ҳар биримиз ўзимиз учун тегишли хулоса чиқаришимиз зарур.

Самад ҲАСАНОВ, 
Термиз туман прокурори

Манба: «Ҳуқуқ» газетаси, № 50, 14.12.2017 йил

14.12.2017

Медиатека

190100, г. Термез, улица Тараккиёт, 34.

Прокуратура Республики Узбекистан