Шавкат Мирзиёев беседовал с жителями махалли Шахробода в Улугнарском районе (фото)

Шавкат Мирзиёев Улуғнор туманидаги Шаҳробод маҳалласи аҳли билан мулоқотда бўлди (фото)

Шавкат Мирзиёев Улуғнор туманидаги Шаҳробод маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди, одамлар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Яқин-яқингача ҳароб аҳволда бўлган Шаҳробод маҳалласи бутунлай янгича қиёфа касб этди.

 

24 та кўп қаватли уй, болалар боғчаси ва мактаб капитал таъмирланди. Томлари янгиланиб, тунука шифер билан қопланди. 7,3 минг квадрат метр майдонга брусчатга ёткизилди, ёритиш чироқлари, дам олиш ўриндиқлар ўрнатилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари яна давом этади. 150 ўринлик тўйхона, хаммом, мини-маркетлар қурилади. қандолатчилик ва тукувчилик цехи ташкил этилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари ушбу галдаги лойиҳалар билан танишди. Туманлар марказлари бош режаларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.