СОВЕРШЕНО ПОКУШЕНИЕ НА ЖИЗНЬ ЧЕЛОВЕКА

СОВЕРШЕНО ПОКУШЕНИЕ НА ЖИЗНЬ ЧЕЛОВЕКА

2018 йил 19 май куни соат 17:45 ларда Тошкент шаҳар, Миробод туманидаги «Весна» кафесида фуқаро У. қўшниси В. билан бирга спиртли ичимликлар истеъмол қилишиб, ўзаро жанжал оқибатида фуқаро В. қўшниси У. нинг бошига ғишт билан уриб тан жароҳати етказган ва ўзининг уйига кетган.

Шундан сўнг, У. ошхона пичоғи билан В. нинг уйига бориб, уни кўкрак соҳасига бир неча маротаба пичоқ билан санчиб, тан жароҳати етказган.

Шифокорларнинг ҳаракатлари натижасида В. нинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ҳозирда фуқаро У. ушланиб, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган (одам ўлдиришга суиқасд қилиш).