Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Тадбирлар

КОРРУПЦИЯ – МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИККА ТАҲДИД

Бош прокуратура томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида «Коррупция – миллий ҳавфсизликка таҳдид» мавзусидаги тарғибот тадбирлари дастури доирасида таълим соҳасидаги суиистеъмолчиликлар ва коррупцияни олдини олиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашувда видеоконференция алоқасидан фойдаланган ҳолда, вазирлик раҳбарияти, таркибий тармоқ раҳбарлари, барча олий ўқув юртлари ректорлари, ўрта-махсус таълим муассасалари директорларидан иборат жами 1600 дан зиёд масъул ходимлар иштирок этди.

Бош прокуратура вакили томонидан қонунбузилишлар ҳамда бунга имконият яратган шарт-шароитларнинг таҳлили натижалари юзасидан маъруза қилиниб, бунда асосий эътибор олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қонунийлик ҳолатига қаратилди.

Тадбир иштирокчилари эътиборига мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот етказилиб, қонунчилик талаблари тушунтирилди.

Шунингдек, учрашувда Бош прокуратура томонидан тайёрланган коррупциянинг олдини олишга бағишланган видеолавҳалар намойиш этилди.

Бундан ташқари, тадбирда Ички ишлар, Адлия вазирликлари ҳамда Республика маънавият тарғибот маркази вакилларининг маърузалари эшитилди.

Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қонунийликни таъминлаш борасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш натижаларига кўра, келгусида ҳамкорликдаги профилактик тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди.

Бош прокуратура 
Матбуот хизмати

27.05.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси