Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Тадбирлар

ЭНГ ЯХШИ МАСЪУЛ КОТИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия томонидан туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг масъул котиблари ўртасида 2015 йил якуни бўйича “Йилнинг энг яхши масъул котиби” танловининг республика босқичи ўтказилди.

Танловда иштирокчиларнинг тақдимотлари, уларнинг фаолиятига оид кўрсаткичлар ҳамда уларнинг билими ва касбий тайёргарлиги баҳоланди.

Танлов натижасига кўра, Бўстонлиқ тумани масъул котиби Р.Жалолов, Сергели тумани масъул котиби У.Умаров ва Наманган шаҳар масъул котиби У.Валиевлар республика босқичи ғолиблари деб топилди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика комиссиясининг навбатдаги йиғилишида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия

01.03.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси