Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Тадбирлар

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ИШЛАРИ БЎЙИЧА КОМИССИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Комиссия йиғилишида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги олимпия захиралари коллежлари ҳамда бошқа спорт муассасаларида «Таълим тўғрисида»ги, «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2010 йилдаги «Олимпия захиралари коллежларида спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижроси аҳволи, шунингдек, бу борада Андижон ва Навоий вилоятларида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Тадбир давомида мамлакатимизда баркамол ва соғлом авлодни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган комплекс дастурлар доирасида болалар спортини ривожлантириш, юқори малакали спортчилар ва захира тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, вояга етмаганларни, айниқса, қизларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан мунтазам равишда шуғулланишлари учун барча шарт-шароитларни яратиш борасидаги тадбирлар тизимли равишда ўтказиб борилаётганлиги таъкидланди.

Худди шундай, ёш спортчиларни истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тайёрлаш, уларнинг спорт мутахассисликлари ва касбларини эгаллашини таъминлаш мақсадида вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар томонидан спорт, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг қамровли тадбирлар амалга оширилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Йиғилишда ҳудудий вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар олдига ўқувчи-спортчиларнинг касбий маҳорати ва кўникмаларини янада ривожлантириш ҳамда мутахассислар ва спорт захирасини шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш борасида аниқ вазифалар қўйилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Маданият ва спорт ишлари вазири, Андижон ва Навоий вилоятлари ҳокимлари ҳамда прокурорларининг ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилиш якунида тегишли қарор қабул қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия

02.05.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси