Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФАОЛИЯТ НАТИЖАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНИБ, АНИҚ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Жорий йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

25.07.2018


ПРОКУРОР КАДРЛАРНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

2018 йил 24 июль куни Бош прокуратура Академиясида «Прокуратура органлари ходимларининг билимларини такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида «Прокурор кадрлар ва судьяларни касбий тайёргарлиги масалалари: Руминия ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро семинарнинг биринчи куни бўлиб ўтди.

25.07.2018


ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ БОШ ПРОКУРАТУРА АКАДЕМИЯСИГА ТАШРИФИ ҲАҚИДА

2018 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида Қирғизистон Респукбликаси Ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятлрага қарши курашиш давлат хизмати (ИЖҚКДХ) раиси Б.Таиров бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

25.07.2018


ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 27 июньдаги буйруғига асосан Анваров Улуғбек Анварович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

24.07.2018


ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 23 июльдаги буйруғига асосан Муллажанов Абдукахор Файзуллоевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

24.07.2018


ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛРАГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ТАШРИФИ ҲАҚИДА

2018 йил 23 июль куни  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида Қирғизистон Респукбликаси Ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятлрага қарши курашиш давлат хизмати (ИЖҚКДХ) раиси Б.Таиров бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

24.07.2018


ТЕРРОРЧИЛИК ФАОЛЛИГИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ҲУДУДЛАР БИЛАН БЎЛГАН МОЛИЯВИЙ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АНИҚЛАШ ОРҚАЛИ ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Жорий йилнинг 20 июль куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Молиявий мониторинг ўқув-методологик халқаро маркази (ММЎМХМ, Россия) билан ҳамкорликда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасига жалб қилинган  шахсларнинг малакасини ошириш бўйича ЕОГ билан ҳамкорлик доирасида, видеоконференцалоқа шаклида «Террорчилик фаоллиги юқори бўлган ҳудудлар билан бўлган молиявий операцияларни аниқлаш орқали терроризмни молиялаштиришга қарши урашиш» мавзусида семинар ўтказилди.

24.07.2018


ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРГА НИСБАТАН НОМАҚБУЛ МУНОСАБАТДА БЎЛИШГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

2018 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига фуқаро М.М. мурожаат қилиб, ўз аризасида Самарқанднинг 64-сонли алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида таълим олаётган унинг фарзанди Э.М. ва бошқа тарбияланувчилар интернатнинг мансабдор ва масъул шахслари томонидан қийнаб, уларга тан жароҳатлари етказилганлиги ҳақида хабар берди.

24.07.2018


ШАФҚАТСИЗ ҚОТИЛЛИК ФОШ ЭТИЛДИ

23.07.2018


ЯНГИОБОД ТУМАН ИИБ БОШЛИҒИ И.СУЛАЙМОНОВНИНГ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ ЮЗАСИДАН

2018 йил 9 июль куни Янгиобод тумани, Зиёкор кўчасида яшовчи фуқаро Н.Турсунбоев Бош прокуратуранинг «Ишонч телефони»га мурожаат қилиб, Янгиобод туман ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов ўғли С.Қурбонбоевни уриб тан жароҳати етказганлигини билдириб, И.Сулаймоновга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

20.07.2018


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ БИТИРУВЧИ ТАЛАБАЛАРИГА ДИПЛОМ БЕРИШ ТАНТАНАЛИ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

2018 йилнинг 19 июль куни Ёшлар ижод саройида Тошкент давлат юридик университети битирувчи талабаларига диплом бериш тантанали маросими бўлиб ўтди.

19.07.2018


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОР ВА ТОПШИРИҚЛАРИ ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ПРОКУРОР НАЗОРАТИ

Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокуратура таркибида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилиб, бошқарма томонидан Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси устидан тизимли назорат амалга оширилмоқда.

19.07.2018


ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 16 июльдаги буйруғига асосан Рахматов Шавкат Туракулович Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

19.07.2018


ФРАНЦИЯГА ИШЧИ САФАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси бошлиғи бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Франциянинг Миллий магистратлар мактаби таклифига биноан Париж шаҳрига (Франция) ишчи сафар билан ташриф буюрди.

18.07.2018


ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси ташаббуси билан «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан ҳамкорлигида биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга ҳамда миллий хавфларни баҳолашни ўтказиш жараёнларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

17.07.2018



Саҳифалар: 1 2 3 4 5 ... 23 Олдинга Барчаси

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси