Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БОШ ПРОКУРАТУРА ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДАГИ ИШТИРОКИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси вакиллари 2018 йилнинг 13 июнь куни Минск шаҳрида ўтказилган Беларусь Республикаси Бош прокуратураси томонидан ташкиллаштирилган «Прокуратура органлари кадрларини танлаш, тайинлаш, тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари» мавзусига бағишланган конференцияда қатнашишди.

Мазкур тадбирда Беларусь Республикаси Бош прокурори ўринбосари А.Дубов, Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш илмий-амалий маркази директори В.Марчук ҳамда Беларусь Республикаси Бош прокуратураси ва ўқув муассасалари вакиллари иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон ва Беларусь Республикасида прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Конференция якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Академияси, Беларусь Республикаси Бош прокуратурасининг Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш илмий-амалий маркази ҳамда Беларусия давлат университетининг Судьялар, прокуратура, суд ва адлия муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.

2018-06-13 - 022.jpg

14.06.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси