Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ СУИИСТЕЪМОЛЧИЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ФИЛЬМ НАМОЙИШИ

Таълим тизимида қонунийликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш мақсадида Бош прокуратура томонидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш, Маданият вазирликлари ходимлари, шунингдек Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида таълим муассасаларида турли суиистеъмолчиликлар, коррупция ва тамагирлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган ҳамда муқаддам таълим тизимида ишлаб, жиноят содир қилганлиги учун жазо ўтаётган маҳкумларнинг пушаймонлик ҳолатлари акс эттирилган махсус “Таълимдаги тамагирлик” фильми намойиш этилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялашда ҳар бир ходим ўз касбига ҳалол ва виждонан ёндашиб, олдига қўйилган вазифаларни сидқидилдан адо этиши лозимлиги, шунингдек фильмда акс этган ҳолатлар таълим тизимида ишлаётган ходимлар учун иснодлиги ҳақида фикрлар билдирдилар.

Бу каби тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси

23.06.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси