Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БОШ ПРОКУРАТУРАДА «AMNESTY INTERNATIONAL» ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашевнинг «Amnesty international» халқаро нодавлат ташкилоти делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Делегация аъзоларига Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, шу жумладан шаъни ва қадр-қимматини камситишга, шунингдек қонуний манфаатларини чеклашга йўл қўймаслик соҳасидаги ислоҳотлар борасида маълумот берилди. Хусусан, қонун ҳимоячиларида қийноқларга солиш ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларини қўллаш учун қонунчиликдаги жавобгарликни кучайтириш масалалари алоҳида қизиқиш уйғотди.

Шу билан бирга, учрашув давомида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси, суд-тергов фаолиятида шаффофликни таъминлаш, шунингдек амалга оширилаётган ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

24.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси