Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ташаббуси билан Бош прокуратура ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда яратилган “Кейинги бекат” номли ўқув-тарбиявий фильмининг тақдимотига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Бош прокуратура, Маданият, Халқ таълими вазирликлари, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Республика “Маънавият ва маърифат” маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида “Кейинги бекат” номли ўқув-тарбиявий фильмининг аҳамияти қайд этилиб, унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида яратилгани таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, матбуот анжуманида давлат органлари, таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, журналистлар, шунингдек, фильмни яратишда иштирок этган ижодий жамоа ўз фикрларини билдирдилар.

Тадбир якунида фильмни таълим муассасалари, маданият ва санъат муассасалари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этиш ҳақида таклифлар билдирилди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича
республика идоралараро комиссияси

15.08.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси