Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

“Коррупцияга қарши кураш чораларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш” мавзусидаги семинар-тренинг

2017 йил 20 июнь куни Бош прокуратурада Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастури доирасида “Коррупцияга қарши кураш чораларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш” мавзусидаги уч кунлик семинар-тренингнинг очилиши бўлиб ўтди.

Семинар-тренинг ишида республика вазирлик ва идораларининг коррупцияга қарши кураш ишлари мувофиқлаштирувчиси сифатида белгиланган 70 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Семинар-тренингни ўтказишдан мақсад идоравий мувофиқлаштирувчиларни коррупциянинг барвақт олдини олиш, коррупцияга қарши кураш фаолиятида ҳужжат юритувини сифатли ташкил этиш асослари бўйича ўқитишдан иборат.

Семинар-тренинг давомида коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини олиш соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида методик кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Семинар-тренинг дастурида идоравий мувофиқлаштирувчиларга коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий ва халқаро мониторингни ўтказиш, шунингдек давлат органларида коррупцияга қарши кураш борасидаги чораларни амалга оширишда таҳлилий ва ахборот ҳужжатлари тайёрлаш хусусиятларини тушунтириш назарда тутилган.

Умуман олганда, семинар-тренингнинг ўтказилиши идоралараро мувофиқлаштирувчилар ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ҳузуридаги Эксперт гуруҳи аъзолари ўртасида фикрлар ва тажриба алмашиш учун қулай имкон яратишга хизмат қилади.

Семинар-тренинг якунида ўрганилган мавзуларни ўзлаштириш юзасидан тест ўтказиш ва сертификатлар топшириш назарда тутилган.

21.06.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси