Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ДЕПАРТАМЕНТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДАН

Департамент органлари томонидан 2018 йилнинг ўтган даврида солиқ базасини кенгайтириш ва уни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини аниқлаш, валюта маблағларининг ноқонуний айланмасига барҳам бериш, жиноий даромадларни легаллаштиришга ҳамда коррупцияга ва «хуфёна» иқтисодиётга қарши курашиш, шу билан бирга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, соҳа ходимлари томонидан жойларда қонунчиликда тақиқланмаган фаолият билан давлат рўйхатидан ўтмасдан шуғулланиб келган шахсларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида 1391 нафар шахсларнинг фаолиятига қонуний тус берилиб, уларда 1452 та янги иш ўринлари яратилди.

Жиноятларни бевосита тезкор йўллар билан аниқлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш ишлари кучайтирилди.

Тезкор тадбирлар натижасида 2723 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 1361 та жиноятлар фош этилди ва 1354 та маъмурий ишлар юритилди, 8 та материаллар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддасига асосан тугатилган.

Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ 202 та жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, ҳисобланган маблағлар ва аниқланган зарар миқдори 525,5 млрд. сўмни, ундирилгани 160,4 млрд. сўмни ташкил қилди.

Шу жумладан, бюджетга 303,3 млрд. сўм қўшимча маблағлар ҳисобланиб, 112,4 млрд. сўмининг ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, хорижий валютанинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш борасида кенг қамровли тезкор тадбирлар ўтказилиб, натижада, жами 1099 та қонунбузилишлар аниқланиб, ҳуқуқбузарлардан ноқонуний муомалага киритилган 1 млн. 350 минг АҚШ доллари ва 3 млрд. 200 млн. сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Департамент органлари томонидан мазкур йўналишда фаолият давом эттирилмоқда. 

23.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси