Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МАСЪУЛ КОТИБЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН МАШҒУЛОТЛАР ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия томонидан ҳудудий комиссиялар масъул котибларининг касб маҳорати ва малакасини ошириш мақсадида Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Машғулотларда вояга етмаганлар ўртасида тарбиявий ишларни кучайтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар орасида ҳуқуқбузарликлар ва эрта турмуш ҳолатларини олдини олиш масалаларига ҳамда бу борада комиссиялар олдида турган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўқув машғулотлари масъул котибларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини оширишга хизмат қилди.

Шунингдек, масъул котиблар Тошкент шаҳридаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда ижтимоий мослашув марказлари фаолияти билан яқиндан танишиш ва бошқа эътиборга сазовор жойларга ташриф буюриш имконига эга бўлдилар.

Машғулотлар якунида масъул котибларга сертификатлар топширилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
вояга етмаганлар ишлари
бўйича комиссия

20.06.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси