Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МАСЪУЛ КОТИБЛАР УЧУН МАШҒУЛОТЛАР

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан ҳудудий комиссиялар масъул котибларининг касб маҳорати ва малакасини ошириш мақсадида Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Машғулотларда вояга етмаганлар ўртасида тарбиявий ишларни кучайтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар орасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига ҳамда бу борада комиссиялар олдида турган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Зангиота тарбия колонияси, Олмазор туманидаги “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйи, Тошкент шаҳридаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашув Марказлари фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Шунингдек, БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) вакиллари билан учрашув ўтказилиб, учрашув давомида улар бола ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро тажриба билан танишдилар.

Машғулотлар якунида масъул котибларга сертификатлар топширилди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича
республика идоралараро комиссияси

20.06.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси