Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Қонунчилик тарғиботи

Қонунчилик тарғиботи

Прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Бу жараёнда алоҳида эътибор амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш орқали ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилди.

Қонунийликни мустаҳкамлаш, қонунлар мазмунини кенг жамоатчиликка етказиш, шунингдек, ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантириш мақсадида прокуратура органлари томонидан 131.466 та, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида 23 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида 7 та қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди ва Олий Мажлис томонидан қабул қилинди.

Қонунийликни мустаҳкамлаш ва жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмлари такомиллаштирилди.

Қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиларни ушлашда бевосита кўмаклашган 33 нафар фуқаролар рағбатлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси