Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси

Андижон вилояти прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида алоҳида эътибор тадбиркорлик субъектларининг ҳимоясини таъминлашга қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини тарғиб қилиш бўйича 405 та тадбирлар ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишдаги қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш борасида ўтказилган назорат тадбирларида:

– 21 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди;

– 9 та жиноят иши қўзғатилди.

Ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида 385 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Андижон вилоят прокуратураси

Медиатека

711000, Андижон шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, 28.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси