Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИ ИЖРО ҚИЛИНМОҚДА

Андижон вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарорининг ижросини ташкил этиш борасидаги тадбирлар муҳокамасига бағишланган идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда прокуратура, суд, адлия, ички ишлар, божхона органлари, молия, соғлиқни сақлаш, меҳнат, давлат солиқ бошқармалари, ҳокимликлар масъул ходимлари, шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мазкур тадбирда амнистия актининг аниқ ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш, жазодан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий кўникмаси ва бандлигига кўмаклашиш, бу борада барча мутасадди идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришга оид масалалар юзасидан тушунчалар берилди.

Ўтказилган тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Андижон вилоят прокуратураси

25.11.2016

Медиатека

711000, Андижон шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, 28.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси