Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

Вилоят прокуратураси ҳамда давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарга таклиф қилинган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан ўртага ташланган барча муаммоли саволларга мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, семинар қатнашчиларига солиқ қонунчилигига оид буклетлар, қўлланмалар ҳамда плакатлар тарқатилди.

Андижон вилоят прокуратураси

17.02.2018

Медиатека

711000, Андижон шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, 28.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси