Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Булоқбоши туман прокуратураси ташаббуси билан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва мутасадди идоралар вакиллари иштирокида Агросаноат касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада тумандаги 44 та корхона ва ташкилот ҳамда муассасалар ўзларида мавжуд 194 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмаркага чет элдан қайтиб келган меҳнат мигрантлари, рўйхатда турган вақтинча ишсизлар, касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари таклиф қилинди.

Ярмарка давомида 11 нафар фуқарога доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Андижон вилоят прокуратураси

10.02.2018

Медиатека

711000, Андижон шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, 28.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси