Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФАОЛЛИК ВА ФИДОЙИЛИК РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА

Андижон вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этган фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш тўғрисида”ги буйруғи ижросига бағишланган навбатдаги тадбир ўтказилди.

Тадбирда “Асакатекстиль” МЧЖ раҳбари Ж.Сайдалиевга қонун доирасида фаолият юритиб, солиқ ва бошқа тўловларни муддатида тўлаб, янги иш ўринлари яратиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшганлиги учун вилоят прокурорининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Мазкур корхонада 540 нафар фуқаро, шу жумладан, 46 нафар коллеж битирувчиси иш билан таъминланган. Жамият томонидан 2015 йилда 14 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 4,1 млн. АҚШ долларлик товарлар экспорт қилинган. Бундан ташқари, жамият томонидан мунтазам равишда хайрия тадбирлари ўтказилиб, муҳтожларга 18 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.

Шу каби, тадбир давомида Марҳамат тумани “Тошлоқ” МФЙ раиси Н.Мирзаев ҳамда “Ҳасанмерган” МФЙ раиси З.Омоновга жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилишда кўрсатган фаоллиги ва самарали меҳнати учун вилоят прокурорининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Мазкур маҳаллаларда қонунийликни мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ёшларни Ватанга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзи тарғиботи борасидаги ишлар самарали ташкил қилинганлиги натижасида охирги икки йил мобайнида жиноятлар содир этилмаган, шунингдек, нотинч оилалар, ичкилик ёки гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар, болаларининг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналар мавжуд эмас.

Андижон вилоят прокуратураси

18.04.2016

Медиатека

711000, Андижон шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, 28.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси