Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Вилоят прокуратурасида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда 2017 йилда вилоятда қонунийликни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи ва келгусидаги вазифалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган профилактик тадбирлар, тезкор-қидирув, суриштирув ва тергов фаолияти, ички ишлар органларида жиноятларни ҳисобга олиш ва қайд қилиш, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш масалалари, одам савдоси, хорижий давлатларга узоқ муддатга кетган ва қайтган шахслар билан олиб борилаётган тадбирлар аҳволи атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Андижон вилоят прокуратураси

27.01.2018

Медиатека

711000, Андижон шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, 28.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси