Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАРГА ҲАР ТОМОНЛАМА ЁРДАМ

Андижон вилоят прокуратураси органлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорлик субъектларига 4,6 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар берилишида, 2,8 гектар ер майдони ва 2 та ҳолатда бино-иншоот ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилган.

Масалан, прокуратура аралашуви билан Андижон туманидаги “Флай элит” МЧЖга 2 млрд. сўм, “Саховат текс” ИЧКга 1,5 млрд. сўм, “Голд анд фарма” қўшма корхонасига 960 млн. сўм, “Мумтоз люкс текстиль” МЧЖга 150 млн. сўм кредит ажратилиши таъминланган.

Ёки, “Андижонкабель” қўшма корхонасининг лабораторияси фаолияти суд қарорига асосан асоссиз тўхтатиб қўйилганлиги ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилиб, вилоят прокуратураси протести асосида ушбу ноқонуний қарор бекор қилинган ҳамда лаборатория фаолияти қайта йўлга қўйилиб, тадбиркорлик субъектининг бузилган ҳуқуқи тикланган.

Андижон вилоят прокуратураси

24.06.2016

Медиатека

711000, Андижон шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, 28.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси