Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР

Шофиркон туман прокуратураси ташаббуси билан туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, давлат солиқ инспекцияси ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида намунавий ёшлар Форуми ташкил этилди.

Форумга тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва нотинч оила фарзандлари, чин етимлар, ички ишлар бўлимида профилактик ҳисобда ва таълим муассасаларида ички назоратда турувчи ёшлар жалб этилди.

Форумда 30 нафар тиббий кўрикка муҳтож ёшларга бепул тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилди, 50 нафар кам таъминланган оилаларда тарбияланувчи ёшларга қишки кийим-кечаклар, вафот этган ҳарбийларнинг оилаларига, шунингдек, ота-онаси жазони ўташ муассасасида бўлган ёки қидирувда бўлган қаровсиз қолган жами 140 нафар болаларга ўқув қуроллари ҳамда бадиий китоблар совға тариқасида топширилди.

Бухоро вилоят прокуратураси

02.02.2018

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси