Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФУҚАРОЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Бухоро вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этган фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда фуқаро З.Рамазоновга 3 нафар шахсни қасддан ўлдиришга суиқасд қилган шахсни далилий ашёлар билан қўлга олинишида фаоллик кўрсатганлиги, фуқаро Ф.Камоллидиновга ўғирлик жиноятини содир этиб яширинишга уринган шахсни иссиқ излар орқали ушланишида кўмак берганлиги учун вилоят прокурорининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда кенг жамоатчиликнинг ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика қилишда фаол иштирокини таъминлаш, фуқароларда дахлдорлик туйғусини шакллантириш ва кучайтириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Бухоро вилоят прокуратураси

11.01.2016

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси