Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

Бухоро вилоят прокуратураси томонидан аҳоли, айниқса ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, унда вилоятда фаолият олиб бораётган 700 дан ортиқ ташкилот ва муассасалар 5654 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Тадбирда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган коллеж битирувчилари ва ёшларга тижорат банкларининг қулай шартлардаги кредит лойиҳалари таништирилди.

Ярмарка натижаларига кўра 905 нафар фуқаро, шу жумладан 136 нафар коллеж битирувчилари иш билан таъминланди, энг яхши бизнес лойиҳаларини тақдим этган 4 нафар коллеж битирувчисига 25 млн. сўм имтиёзли кредитлар олиш учун сертификатлар топширилди.

Бухоро вилоят прокуратураси

31.07.2017

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси