Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг 2015 йил якунларига бағишланган йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия аъзолари, вилоят прокуратураси, ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ҳудудий комиссиялар раислари ва масъул котиблари иштирок этди.

Йиғилишда вилоят прокурорининг жойлардаги комиссиялар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар тўғрисидаги маърузаси эшитилди.

Мажлисда ҳудудий комиссиялар вояга етмаганлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий ҳаракатлар ҳамда эрта турмушнинг олдини олиш, шунингдек, ёшларнинг маънавий-аҳлоқий тарбиясини кучайтириш борасидаги фаолият самарадорлигини янада ошириши лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда комиссиялар фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

Бухоро вилоят прокуратураси

08.02.2016

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси