Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда прокуратура, ички ишлар, божхона, СВОЖЖДЛҚК Департаментининг вилоят бошқармаси органлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда 2015 йилда вилоятда жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши кураш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва бу борада йўл қўйилган айрим камчиликлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида вилоятда умумий жиноятчиликнинг камайишига эришилган бир вақтда, айрим ҳудудларда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасидаги фаолият талаб даражасида ташкил этилмаганлиги оқибатида жиноятчиликнинг ошишига йўл қўйилганлиги танқид остига олинди.

Шунингдек, жиноятларни фош этишда тезкор-қидирув имкониятларидан самарали фойдаланиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг давлат бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш лозимлиги уқтирилди.

Кенгаш йиғилиши якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда ушбу соҳада фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

Бухоро вилоят прокуратураси

23.02.2016

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси