Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

НАВБАТДАГИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

Бухоро вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этган фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлашга бағишланган навбатдаги тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ромитан туманида жойлашган деҳқон бозори ёнида тўхтаб турган автомобилдан пул маблағини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинишга уринган икки нафар шахснинг ушланишида фаол ёрдам кўрсатган фуқаро Т.Қобиловга вилоят прокурорининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Таъкидландики, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда кенг жамоатчиликнинг ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилишда фаол иштирок этиши, фуқароларда дахлдорлик туйғусининг шакллантирилиши ва кучайтирилиши муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Бухоро вилоят прокуратураси

25.11.2016

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси