Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИ ИЖРОСИ ҲАҚИДА

Бухоро вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган идоралараро йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят прокуратураси, ички ишлар органлари ходимлари, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, молия, ғазначилик бошқармалари, «Маҳалла» хайрим жамоат фонди ва «Нуроний» жағармаси вилоят бўлими раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мазкур ҳужжат ижросини таъминлашда асосий эътиборни жазодан озод этилган шахсларни тўлиқ ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, шунингдек, профилактика чораларини амалга оширишни давом эттиришга қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Ҳозирги кунга қадар амнистия акти вилоят бўйича 226 нафар шахсларга нисбатан қўлланилиб, уларга жамиятда ўз муносиб ўринларини эгаллашлари учун яна бир имконият берилди.

Идоралараро йиғилиш якунида амнистия тўғрисидаги ҳужжатнинг аниқ ва бир хил бажарилиши юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Бухоро вилоят прокуратураси

21.12.2015

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси