Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

РАҒБАТЛАНТИРИШ ҲАҚИДА

Бухоро вилояти прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этган фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлашга бағишланган навбатдаги тадбир ўтказилди.

Тадбирда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шу жумладан коррупция иллатининг олдини олишга бағишланган «Коррупция – ҳалокатга йўл» номли махсус видеороликнинг яратилишида фаол иштирок этган вилоят телерадиокомпанияси режиссёри Салим Назаровга вилоят прокурорининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Таъкидланганидек, бу каби тадбирлар ҳуқуқий маданиятнинг юксалиши, кенг жамоатчилик, аҳолининг барча қатламлари ва юридик шахсларнинг ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишда фаол иштирок этиши, шунингдек фуқароларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга хизмат қилади.

Бухоро вилояти прокуратураси

05.05.2017

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси