Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

САЙЁР ҚАБУЛЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бухоро вилоят прокуратураси органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга, уларнинг бузилган ҳукуқларини тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан давлат органлари раҳбарлари томонидан фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини меҳнат жамоаларида, яшаш жойларида ва чекка ҳудудларда мунтазам қабулини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят ҳокими, прокурори ва ички ишлар бошқармаси бошлиғининг қўшма фармойиши имзоланиб, 2016 йилда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида, шу жумладан, чекка ҳудудларидаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали тасдиқланди.

Ушбу жадвалга асосан вилоят ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ва мутасадди идоралар раҳбарлари томонидан Бухоро шаҳридаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 150 нафардан ортиқ фуқароси шаҳар ҳокимлигида қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, мурожаатларида кўтарилган муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Бухоро вилоят прокуратураси

08.04.2016

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси