Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КРЕДИТ АЖРАТИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Бухоро вилоят прокуратураси томонидан “Пешкў чорва юлдузи” фермер хўжалиги раҳбари А.Фозиловнинг АТ “Халқ банки” Бухоро шаҳар филиалидан 1,5 млрд. сўм кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, А.Фозиловнинг шу мазмундаги аризаси муқаддам АТ “Халқ банки” Бухоро шаҳар филиалида кўриб чиқилиб, ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганлиги тўғрисидаги хулоса асосида кредит ажратиш рад қилинган.

Вилоят прокуратураси аралашуви билан ушбу фермер хўжалигига замонавий иссиқхона қуриш учун 1 млрд. 80 млн. сўм кредит ажратилиши таъминланиб, мурожаати қаноатлантирилди.

Натижада “Пешкў чорва юлдузи” фермер хўжалигида ишлаб чиқариш кўлами кенгайтирилиб, янги иш ўринлари яратилди.

Бухоро вилоят прокуратураси

27.01.2018

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси