Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, шунингдек уларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида Ғиждувон туманида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари масъул ходимлари, тижорат банклари раҳбарлари, коллеж битирувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Учрашув иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан тадбиркорлар учун яратилган қўшимча имконият ва шароитлар муҳокама қилинди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қоидалари бўйича тушунтиришлар берилди.

Таъкидланганидек, вилоят прокуратураси органларининг кўмаги билан жорий йилда 47 та янги иш ўринлари ташкил этилиши, 11 нафар тадбиркорларга 270 гектар ер майдонлари ажратилиши, 9 нафар тадбиркорларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиши таъминланган. Тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда қонун талабларини бузган 16 нафар мансабдор шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, учрашув давомида тадбиркорларда мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш юзасидан мутасадди идораларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бухоро вилояти прокуратураси

28.04.2017

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси