Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИГА БАҒИШЛАНГАН ИДОРАЛАРАРО ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Бухоро вилоят прокуратурасида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга бағишланган идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, ички ишлар органлари ходимлари, судьялар, туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда ўтган 2015 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат органлари ва маъмурий тузилмаларнинг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувини бартараф этиш, мансабдор шахслар масъулиятини ошириш, тадбиркорлик субъектларини ташкил қилишни соддалаштириш ва уларнинг фаолият юритишини енгиллаштириш борасида муайян ишлар амалга оширилгани қайд этилди.

Шу билан бирга, ушбу даврда вилоят прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик субъектларидан ортиқча йиғим талаб қилиш билан боғлиқ 7 ҳолат, уларнинг манфаатига зид 162 ноқонуний қарор қабул қилингани, 60 дан ортиқ тадбиркорнинг мурожаатини кўриб чиқишда қонун талаблари бузилгани, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш билан боғлиқ 89 ҳолат аниқланиб, қонун бузилишига йўл қўйган 22 нафар мансабдор шахс маъмурий, 80 нафари интизомий, 8 нафари жиноий жавобгарликка тортилди.

Тадбир якунида тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораларини кўриш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Бухоро вилоят прокуратураси

17.12.2015

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси