Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Вилоят прокурорининг ахбороти эшитилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят прокурорининг 2015 йилда вилоятда қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, вилоят прокуратураси органлари томонидан ушбу давр мобайнида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, давлат ва жамиятнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида муайян ишлар амалга оширилган.

Бу даврда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назоратини таъминлаш борасида ўтказилган тадбирлар натижасида 7 мингдан зиёд прокурор назорати ҳужжати қўлланилган.

Жумладан, прокурор протестлари асосида 2 мингдан ортиқ қонунга зид ҳуқуқий ҳужжатлар қонунларга мувофиқлаштирилган, қонунбузилишларга йўл қўйган 4 мингдан зиёд шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган, қонунбузилиш ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш юзасидан 1600 дан кўпроқ тақдимномалар киритилган.

Аҳолининг ижтимоий муҳофазаси, соғлиғини сақлаш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашга устувор аҳамият берилиб, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатлари бўйича айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўриб келинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолияти мувофиқлаштирилиб, улар ўртасида ўзаро ҳамкорлик таъминланиб келингани натижасида вилоятда умумий жиноятчилик, шу жумладан, оғир ва ўта оғир жиноятлар, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар камайгани қайд этилди.

Вилоят прокурорининг ахбороти муҳокамаси натижаси бўйича Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Бухоро вилоят прокуратураси

29.02.2016

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси