Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЯНГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

Бухоро вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят ИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида 25.04.2016 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун ва моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспорт тизимига оид қоидаларни бузганлик учун жавобгарлигига оид киритилган янгиликлар, уларни жорий қилиш асослари ҳамда амалда қўллаш масалалари ҳақида фикр алмашилди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Тадбир якунида қонун ҳужжатларини қўллаш борасида тавсиялар берилди.

Бухоро вилояти прокуратураси

03.06.2016

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси