Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Вилоят прокуратурасида прокуратура, ички ишлар ва божхона органларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш, жиноятларнинг фош этилиши, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятининг самарасини ошириш ҳамда тергов ва суд идораларидан яширинган шахсларга нисбатан ички ишлар органлари томонидан тезкор қидирув фаолиятининг сифатли ташкиллаштирилиши, турли кўринишдаги экстремизм ва терроризмни бартараф этишда профилактика хизматлари масъулиятини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларини олдини олиш ва профилактика қилиш мақсадида, аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида ўз мулкини сақланишига эътиборли бўлиш, алдов қурбонига айланиб қолмаслиги учун давлат хизматларидан фойдаланиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, муҳокама қилинган масалалар юзасидан масъул шахсларнинг ахбороти эшитилди.

Йиғилиш натижаларига кўра тегишли қарорлар қабул қилиниб, жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика қилиш борасида идоралараро ҳамкорлик йўналишида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бухоро вилоят прокуратураси

31.07.2017

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси