Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЗАРАР УНДИРИЛДИ

Бухоро вилоят прокуратураси органлари томонидан жиноят оқибатида етказилган зарарнинг дастлабки тергов давомида қопланишини таъминлаш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида АТ “Халқ банки” Когон филиали мансабдор шахслари “Бухоро стандарт строй продукт” МЧЖ мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда 343 млн. сўмлик кредит расмийлаштириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, етказилган моддий зарар айбдор шахслардан тўлиқ ундирилган ҳамда уларнинг жиноий жавобгарлиги масаласи ҳал қилинган.

Бухоро вилоят прокуратураси

13.02.2017

Медиатека

200100, Бухоро  шаҳар, Х.Бухорий
кўчаси, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси